Мақола

1 627 09/11/2022

Санкт-Петербургда ҳуқуқ-тартибот идоралари мисли кўрилмаган миқёсдаги ноқонуний миграция каналини ташкил этган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олди, деб хабар бермоқда Россия ОАВ.

Россияда Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан келган 100 мингдан ортиқ муҳожирни ноқонуний равишда “қонунлаштирган” жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги шахснинг айтишича, бир неча ўнлаб кишилар, жумладан жиноий гуруҳ ташкилотчиси ва раҳбари – Санкт-Петербург муниципалитетларидан бирининг депутати ҳам қўлга олинган.

Ушбу гуруҳ фаолияти натижасида сўнгги уч йил ичида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан келган 100 минг нафардан ортиқ муҳожир Санкт-Петербургда ноқонуний равишда ҳужжатларни олишган. Жиноий гуруҳ назоратидаги молиявий ресурсларнинг умумий айланмаси йилига 1,5 миллиард рублдан (тахминан 21 миллион доллар) ошган.

Жиноятчилар мигрантларни сохта “қонунийлаштириш” учун шаҳарнинг марказий туманида 20 тадан ортиқ хостеллар ташкил этган, уларда минглаб меҳмонлар рўйхатга олинган.  Аслида муҳожирлар уларда яшашмаган.

Ташриф буюрувчиларга тиббий кўрикдан ўтганлари, рус тилини билиш учун  имтиҳон топширганлиги ва кўрсатилган ётоқхоналарда рўйхатдан ўтганлиги ҳақида сохта гувоҳномалар берилган.   Легаллаштириш хизматлари учун улар бир кишидан 30-35 минг рубль олишарди.

Мавжуд маълумотларга кўра, ушбу ноқонуний канал орқали сохта “қонунийлаштирилган” шахслар томонидан содир этилган 100 дан ортиқ оддий жиноятлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўхтатилган.

Ҳозирда мазкур гуруҳга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 210-моддаси “жиноий ҳамжамиятни ташкил этиш” бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар берди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Навигация