Мақола

765 17/03/2022

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Ташқи ишлар вазирлигига депутатлик сўрови киритганини маълум қилди.

У вазир Абдулазиз Комиловга Ўзбекистоннинг хориждаги консулликлари орқали паспорт, ватанга қайтиш сертификати нархларининг юқорилиги юзасидан “депутатлик сўрови” киритган.

Сўровда тўловларнинг юқорилигини асослаш ва келгусида пасайтириш чораларини кўриш сўралган.

Кушербаев, аввалроқ, Ўзбекистон фуқаролари учун белгиланган нархлар Марказий Осиёдаги энг қиммати ҳисобланиши ва бу мигрантлар даромадига таъсир қилиши ҳақида хабар жойлаган эди.

Ҳар доимгидек нарх қимматлиги борасида Ўзбекистон етакчи. Бироқ бу нархлар нима асосга кўра, қайси критерийлар бўйича белгиланган? Ташқи ишлар вазирлигимиз асослаб бериши керак, деб ёзган эди Расул Кушербаев ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Парламент назорати тўғрисида”ги Қонун талабига кўра, Ташқи ишлар вазири депутатлик сўровига 10 кун ичида жавоб бериши шарт.

Эслатиб ўтамиз, Migrant.mobi ушбу мавзуда журналистик таҳлилини эълон қилган ва мутасадди ташкилотлар мазкур масалага эътибор қаратишларини сўраган эди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация