Мақола

1 427 25/11/2023

Сўнгги пайтларда Россияда мигрантларнинг таксида ишлашини тақиқлаш масаласи кўпроқ кўтарилмоқда. Тақиқ тарафдорлари, уларнинг фикрича, бундай қарорни оқлайдиган бир қатор далилларни келтирмоқда.

Асосий далиллардан бири шундаки, мигрантларнинг малака даражаси Россия фуқароларига қараганда пастроқ эмиш. Бу йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатининг пасайишига, шунингдек, бахтсиз ҳодисалар хавфининг ошишига олиб келиши мумкин, деган даъволар келтирилмоқда.

Яна бир далил шуки, мигрант такси ҳайдовчилари кўпинча миграция қонунларини бузади. Улар Россияда ноқонуний бўлиши мумкин ва меҳнат шартномаси ёки бошқа зарур ҳужжатлар бўлмаслиги мумкин. Бу турли муаммоларга, жумладан, меҳнат низолари ва тадбиркорлар учун жаримага олиб келиши мумкин.

Тақиқ тарафдорлари, шунингдек, мигрант такси ҳайдовчилари Россия фуқаролари учун рақобат туғдираётганини иддао қилишади. БУларнинг фикрича, бу россиялик такси ҳайдовчилари иш ҳақининг камайишига ва иш шароитларининг ёмонлашишига олиб келар экан.

Бироқ мигрантларнинг таксида ишлашини тақиқлашга қарши чиққанлар ҳам бор. Уларнинг таъкидлашича, муҳожирлар Россия фуқаролари истамайдиган жойларни банд қилади. Таксида ишлаш жисмоний жиҳатдан қийин ва юқори малака талаб қилмайдиган кам маошли ишдир. Шунинг учун кўплаб россияликлар ушбу турдаги фаолият билан шуғулланишни хоҳламайди.

Бундан ташқари, мигрантларнинг таксида ишлаш имкониятини сақлаб қолиш тарафдорлари бу тақиқ иқтисодиёт учун салбий оқибатларга олиб келишини таъкидламоқда. Бу иш ўринларининг қисқаришига, такси хизматлари нархининг ошишига олиб келади.

Россия Федерацияси Давлат думаси транспорт ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш қўмитаси аъзоси Александр Толмачев мигрантларнинг такси ҳайдовчиси сифатида ишлашига тақиқ қўйилишининг оқибатлари ҳақида гапирган.

Депутатнинг фикрича, тақиқ соҳада мавжуд бўлган кадрлар тақчиллигининг янада кучайишига олиб келади. Таксида юришга бўлган талаб ортиб, такси ҳайдовчилари эса камайиб бормоқда. Шунингдек, мигрантлар меҳнатини тақиқлаш йўлкира ва кутиш вақтларини ошишига олиб келади.

Бундан ташқари, Александр Толмачев сентябр ойида таксилар тўғрисидаги қонун кучга кирганини эслатиб ўтди, унда ҳайдовчилар, транспорт хавфсизлиги ва қулайлик даражасига қўйиладиган талаблар белгилаб қўйилган. Қонунда такси ҳайдовчиси сифатида ишлаш учун рухсатнома олиш тартиби ҳам белгиланган. Депутатнинг фикрича, ушбу қонун соҳага кадрлар киришини тартибга солиш учун етарли даражада.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация