Maqola

617 01/05/2023

Депутат – бу халқ сайловлар унга овоз берган, халқнинг номидан қарорлар қабул қиладиган инсон. Демократия асосида ҳокимиятнинг асоси халқдир. Ҳокимият шу халқ учун ишлаши керак.Ҳамма халқ ёппасига келиб давлатни бошқаролмайди, қонун -қоидаларни ўрнатолмайди. Демак, 36 миллион  халқ бирданига бошқаролмаслиги учун халқнинг муайян қисми ўзи танлаган вакилларига овоз беради.

Депутатнинг мақоми, унинг қанақа ишлаши албатта у ишлайдиган идоранинг, яъни у сайланган органнинг ваколатларига боғлиқ. “Депутат – халқ хизматкори” деган шиорлар бўларди. Бугунги кунда халқнинг ўзи давлатга хизматкор бўлиб турган ҳолида бу гап “хизматкорнинг хизматкори” дегандек ғалати эшитилади. Шунинг учун депутатни хизматкор эмас, аксинча қудратли, ваколатли инсон, давлат, сиёсат, геосиёсат масалаларида хал қилувчи ўринда турувчи тафаккурли, интеллектуал, заковатли инсон деб билиш керак.

Парламент бизда қандай ишлайди? Ўзбекистон парламенти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси деб аталади. Ва Олий Мажлис икки палатали ҳисобланади. Биринчиси – Қонунчилик палатаси депутатлари ва иккинчиси – Сенат. Қонунчилик палатаси депутатлари доимий асосда ишлайди.150 та депутат, демак 150 та округдан сайланган. Улар шу 150 та округнинг  манфаати, ҳақ- ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари керак, ижро ҳокимияти қонунга қанчалар амал қилади – уни назорат қилишлари керак. Депутатлар- шунинг учун сайланган одамлар.

Мавзу доирасидаги батафсил мулоҳазалар билан собиқ депутат Карим Баҳриев иштирокида суратга олинган видеода томоша қилишингиз мумкин.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya