Мақола

1 675 04/01/2023

У мигрантларга авиабилет устига нарх қўйиб сотиш орқали фирибгарлик қилганликда гумонланмоқда.

Kun.uz манбасига кўра, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси ва реинтеграция масалалари бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.А. Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ушланган.

С.А. мигрантларга авиабилет устига нарх қўйиб сотиш амалиётини ташкил этгани айтилмоқда. У Жиноят кодексининг 168-моддасида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир қилганликда гумонланиб, қамоққа олинган.

Маълумот учун, 2021-2022 йилларда Ўзбекистонда ЕХҲТ лойиҳаларини амалга ошириш борасида вазирлик билан ҳамкорликда ташқи меҳнат миграцияси ва мигрантларнинг реинтеграция масалалари бўйича умумий суммаси 250 минг еврони ташкил этувчи лойиҳалар амалга оширилиши айтилганди.

Олдинроқ Kun.uz’да коррупцион схема сабабли Япония иш бозори Ўзбекистон учун ёпилиши мумкинлиги ҳақида таҳлилий мақола эълон қилинганди.

Таҳлилдан сўнг масалага ҳукумат даражасида эътибор қаратилиши мумкинлиги айтилди. Бу ҳақда “Кун.уз” хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация