Мақола

1 029 04/03/2022

Рус ижтимоий тармоқларида техник буюмларни чегирма асосида ёки эски нархлар билан сотиб олиш ҳақидаги рекламалар сони кундан кунга кўпаймоқда.

Электрон тижорат билан шуғулланувчи СОХТА САЙТЛАР рекламаларни, асосан, мессенжер ва гуруҳлар орқали оммага тарқатяпти. Улар “супер чегирма” деб ёзилган баннерлар билан фойдаланувчини саҳифага киришга ундайди. Одатда, мунтазам қидирув тизимлари орқали уларни топиш ва саҳифага кириш деярли иложсиз, чунки бундай фаолият қонуний сотувчиларнинг рекламалари орқали блокланади ёки тўхтатилади.

Огоҳ бўлинг! Ҳар қандай ҳолатда СМС хабарлар ва бошқа мессенжерлардаги ҳаволалар(ссилка) мазмунига алданиб қолманг. Фирибгарлар мана шундай ҳаволалар орқали мобил қурилмангизга банк карта рақамингиздан нусха кўчирадиган вирусни осонликча жойлашлари мумкин.

Агар сиз қандайдир техника ёки гаджет харид қилиш ниятида бўлсангиз, сотув билан шуғулланувчи веб-сайтни атрофлича ўрганинг.

Муаммога дуч келмаслик учун баъзи фойдали маслаҳатлар:

Керакли маҳсулотни фақат расмий дилерларнинг тасдиқланган веб-сайтлари ва таниқли тармоқлардан қидиринг.

Турли сайтлардаги нархларни бир-бири билан солиштиринг. Чунки, арзон мол доим ҳам хавфсиз бўлмайди.

Онлайн дўкон харидордан нималарни талаб қилишига эътибор беринг. Фирибгарлар кўпинча жисмоний шахс, карта рақами ёки электрон ҳамён маълумотларидан фойдаланади. Юқоридаги маълумотларни талаб қилувчи тармоқни тарк этинг.

Whois – текширув хизматидан фойдаланинг. Бу тизим орқали онлайн савдо билан шуғулланувчи сайт қачон яратилганини аниқлаш мумкин. Агар бу саҳифа бир ҳафта аввал очилган бўлса, расмий сайтнинг клони бўлиши эҳтимоли катта.

Сайтнинг имлосини эътибор билан текширинг, фирибгарлар кўпинча сайт номидаги бир ёки бир нечта ҳарфларни, рақамларни ўзгартиради ёки бошқа домен зонасидан фойдаланади. (Масалан, “авто” эмас, “ав1т0”, “пума” эмас “пуам” каби).

Онлайн харидлар учун алоҳида карта олинг, масалан виртуал. Харажат чегарасини белгиланг ва ушбу картада кўп пул сақламанг. Шу орқали сиз ўз ҳисобингизни ҳимоя қиласиз.

Баннерли маркетинг ҳийлаларига алданманг, улар сизнинг ҳис туйғуларингиз билан ишлайди ва сизни буюртма беришга ундайди. “…бу рекламани сиз билан бирга фалон нафар одам томоша қиляпти” ва “супер чегирмалар” кўринишидаги жозибадор рекламалардан қочинг.

Хуллас, фирибгарлар содда ва ишонувчан инсонларни тинимсиз изламоқда ва интернет оламида уларга “қармоқ” ташлайди. Сиз эса, алданганлардан бўлиб қолинг, эҳтиёт бўлинг!

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация