Maqola

692 22/09/2023

21 сентябр куни Москва йўл камералари йўловчиларнинг хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатларини қайд эта бошлади. Бу эса ҳайдовчи ва йўловчилар пойтахт йўлларида ушбу қоидага эътиборли бўлишлари кераклигини англатади.

Москва транспорт департаменти тақдим этган маълумотларга кўра, камарсиз йўловчилар учун автомобил эгалари жавобгар бўлади. Жарима миқдори 1 минг рублни ташкил қилади.

Ушбу янгилик нафақат автомобилларнинг олд қисмида ўтирган йўловчига, балки орқа ўриндиқларида бўлганларга ҳам тегишли. Илгари бундай жарималар фақат ҳайдовчиларга қўлланилган.

Йўл камераларида қоидабузарликларни қайд этиш учун ҳайдовчининг ҳам, йўловчининг ҳам хавфсизлик камарини боғланганлигини аниқлашга қодир нейротармоқдан фойдаланилади.

Бу қоида икки йилдан бери амал қилади, бироқ авваллари у фақат ҳайдовчиларга нисбатан қўлланарди.

Москва кўчаларида ушбу қоидабузарликни қайд этувчи 206 та комплекс камералар ишламоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, камералар баъзан хатоларга йўл қўйиши мумкин, масалан, қора кийим кийганда.

Ушбу қоидабузарлик учун жарима уч ой ичида берилиши, агар қоидабузарлик ҳайдовчининг яшаш  жойидан ташқарида содир этилган бўлса, қўшимча сўровлар ва текширувлар талаб қилиниши мумкин.

Муҳожирликда юрган ҳайдовчи ҳамюртларимизга маслаҳатимиз: йўлда эҳтиёт чораларини кўринг,  хавфсизлик камарини тақиш муҳимлигини унутманг. Шунинг учун, йўловчи бўлсангиз ҳам, доимо хавфсизлик камарингизни тақинг!

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya