Мақола

418 24/02/2023

БМТ ҳисоб-китоблатига кўра бугун 300 млнга яқин инсон ташқи дунёда, ўзининг туғилиб ўсган давлатидан ташқаридан ишлашга ва яшашга мажбур ва улар мигрантлар ёки диаспора вакиллари дейилади.

Россия Федерацияси дунёдаги 3-йирик миграция қабул қилаётган давлатлардан биттаси. Ва Россиядаги энг катта ишчи-меҳнаткашлар гуруҳи бу асли Ўзбекистонликлар ҳисобланади.

Бугунги кўрсатувда ёки бугунги субатда биз миграция, имиграция ва диаспоралар ҳақида сўз юритамиз.

Уларнинг Ўзбекистонга, давлатчилигига, иқтисодиётига, ижтимоий вазиятига таъсири ҳақида сўз юритамиз. Ва уларни қандай қилиб ҳимоя қилиш мумкин, давлат бу борада нималар қилиши керак ва ўша меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга таъсир қилиш инструменти бўлиб қоладими ёки Ўзбекистоннинг ташқи дунёга таъсир қилиш инструменти бўладими?

Миллатнинг, давлатнинг сифати қандай бўлиши керакки, ташқи дунёдаги мигрантлар Ўзбекистонга зарар эмас, ташқи дунёнинг таъсир қилиш воситаси эмас, аксинча Ўзбекистоннинг ташқи дунёга, ташқи давлатларга таъсир қилиш воситаси инструменти бўлиши керак. Мана шу ва бошқа масалаларда сўз, фикр алмашамиз.

Инсоният ўзининг янги бир палласига кириб келди. Шу пайтгача яъни шартли равишда Одам Атодан токи шу пайтгача ўтган даврни шартли равишда локализм даври деб аташ мумкин.

Локализм- бу иснонларнинг табиатга бир қарамлик даври ёки табиат билан чекланганлик даври ҳисобланади. Ўтмишда, одатта инсонлар фақатгина 6 км раидусдаги воқеаларни билиш ва уларга таъсир қилиш имконияти бўлган. Ўрта статистик инсон ундан нарёғини билмаган ва ундан нарёғига таъсир қила олмаган.

Маълум бир категориядаги шахслар бўлган, айтайлик ўша ҳукмдорлар, ёки савдогарлар ёки бошқа бир қудратли шахсларки, улар ўзларининг қўлларидаги ўша кўп сонли инсоний ресурслардан келиб чиқиб, кўпроқ воқеа-ходисаларни билиш ва кўпроқ таъсир қилиш имкониятига эга бўлган.

У пайтда интернет йўқ эди, поезда йўқ эди, бошқа транспорт воситалари йўқ эди инсоннинг максимал тезлиги бу от ва туянинг тезлигига тенг эди. Ундан юқори бўлган тезлик мавжуд эмас эди.  Ва фақатгина кейингина бир ярим ёки икки асрда инсониятнинг ҳаракатланиш, маълумотни олиш ва уни тарқатиш салоҳияти мутлоқ сифат жиҳатидан ўзгарди. Биринчи бўлиб телеграф, телефон ўйлаб топилди. Ана ундан кейин газеталар йўлга қўйилди, ана ундан кейин телевединия ва ман оҳирги 20-30 йилда инсоният интернет даврига кириб келди.

Интернет даври ҳам босқичма босқич ўгариб боряпти. Мана бугунги кунда ижтимоий тармоқлар бор, маълум бир муддатдан кейин биз глобализм, глобаллашув ёки информационализм дегна сўзларнинг ўрнига мутлоқ бошқа бир сўзларни ишлатамиз. Лекин ўша сўзларни, ўша тушунчаларни бугун тасаввур қилиш қийин.

Демак, локализм даври тугади. Локализм даврида инсонларнинг ҳаракатланиш даражаси ҳам жуда ҳам чекланган эди. Лекин инсоният муттасил миграцияда яъни доим кўчиб юрувчи катта бир кўчиб юрувчи биологик тур ҳисобланади.

Фан айтадаки, қачонлардир инсоният Африкада пайдо бўлган ва Африкадан Яқин Шарқ орқали Марказий Осиёга келган ва МАрказий Осиёдан бутун дунёга тарқалган дейилади. Шунинг учун инсониятнинг генетикаси ҳақиқатда Марказий Осиё генларнинг ўчоғи, маркази бўлганлигини тасдиқлайди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация