Ихтиёрий тиббий суғурта полиси (ДМС) – Ҳар бир чет эл фуқаросининг Россияга келган куниданоқ расмийлаштириши лозим бўлган хужжат. Бунда мамлакатга нима мақсадда келганлигининг аҳамияти йўқ.
ДМС полиси чет элликнинг Россияда бўлиш даври мобайнида амалда бўлиши шарт.
Бу хужжат чет эл фуқароларига РФ ҳудудида бепул тиббий хизмат борасида мурожаат қилиш имкониятини беради. Бу хизмат хажми фуқаро суғурталанадиган маблағга боғлиқ.
Агар чет эл фуқароси муқаддам 500 рублга ДМС полисини сотиб олган бўлса, унинг суғурта маблағи 30 000 рублни ташкил этарди. Эндиликда, 1 май 2016 йилдан бошлаб суғурта маблағи 100 000 рублни ташкил этиши лозим, шу билан бирга ДМС полиси нархи ҳам қиммат бўлиши табиий.
Шунингдек, 2016 йил май ойидан бошлаб хужжатлар текширилганда ДМС полисингиз бўлмаса, ёки ундаги маблағ юз минг рублдан кам бўлса, бу маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва сизга 7000 рублгача бўлган миқдорда жарима белгиланади.
РФ КоАП 18.8 моддасига кўра эса, чет эл фуқароси 1 йил давомида 2 ва ундан ортиқ миқдорда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилса, 3 йилдан 10 йилгача РФ га кириш таъқиқи белгиланиши мумкин.
Шу боис, тавсия қиламизки: