Мақола

644 23/08/2023

14 август куни Махачқалъа чеккасидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор. Бу ҳақда Доғистон Республикаси раҳбари Сергей Меликов фожиадан бир ҳафта ўтиб маълум қилди.

Доғистон раҳбари, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оилаларига фожиадан кейин Доғистон жамғармалари томонидан 1 миллион рубл (10 минг доллардан ортиқ) миқдорида ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.

Ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахси айтилмаган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.

14 август куни Махачқалъадаги ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ва портлаш оқибатида 35 киши ҳалок бўлди, 119 киши жароҳатланди, 400 дан ортиқ бино вайрон бўлди.

Портлаш кучи 35 тонна тротилга баҳоланмоқда.

15 август Доғистонда мотам куни деб эълон қилинди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Доғистон раҳбари Сергей Меликов фожиага “хасислик ва очкўзлик” сабаб бўлганини айтди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация