Мақола

1 280 30/08/2023

Доғистон вакили бўлган Давлат Думаси депутати Бийсултон Ҳамзаев ўзининг телеграм каналида муҳожирларни қўллаб-қувватлашини, уларни адолатсиз ҳужумлардан ҳимоя қилишини билдирди. У бундан атиги 30 йил муқаддам барча бир мамлакат фуқаролари бўлгани ва буни унутмаслик кераклигини эслатган.

Депутат мигрантлар ўртасидаги жиноятларга баҳо бериш адолатсиз ва нохолис эканига эътибор қаратади. У ушбу гуруҳ орасида жиноятлар сонининг юқорилиги ҳақидаги маълумотларни инкор этувчи статистик маълумотларни тақдим этади. Депутат фикрича, оммавий ахборот воситалари Россияда жиноят фақат миграция билан боғлиқ ва ундан воз кечиш орқали жиноятнинг олдини олиш мумкин, деган нотўғри таассурот уйғотмоқда.

Ҳамзаевнинг маълумотларига кўра, тугалланмаган 2022 йилда Москвада рўйхатга олинган 138 180 та жиноятнинг атиги 7 683 таси хорижликлар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилган. Бу атиги 5,5 фоизни ташкил қилади. Пойтахтдаги муҳожирларнинг умумий сонини ҳисобга олсак, улар орасида жиноятчилик даражаси шаҳар бўйича ўртача кўрсаткичдан паст, деган хулосага келиш мумкин.

Шу билан бирга, Ҳамзаев “миллий кварталлар” деб номланувчи анклавлардан норозилигини билдирди. Депутат уларни ижтимоий консолидация стратегиясига зид, деб атаган. Бироқ, унинг фикрича, бундай анклавларни яратиш учун жавобгарлик  хорижликларни ишга таклиф қилаётган тадбиркорларнинг бўйнида.

Депутат муҳожирлар фарзандларининг рус тилини билиш даражаси пастлигига ҳам эътибор қаратди. Унинг фикрича, мактаб дастурлари етарли даражада самарали эмас, ҳар бир намозхонада рус тили ва маданияти курсларини ташкил этиш зарур.

Якунида Ҳамзаев ўзаро муносабатларни ривожлантириш, мамлакатни турли миллат ва конфессияларнинг ёнма-ён яшаш жойи сифатида мустаҳкамлашга чақирди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация