Мақола

1 014 18/07/2023

6 июль куни аэропортда йўловчи терминалининг янги сегменти – Т2 очилди.

Пайшанба кунидан бошлаб Москванинг Домодедово аэропорти барча халқаро рейсларни йўловчи терминалининг янги сегментига ўтказди, деб хабар беради аэропортнинг телеграм канали.

6 июл куни аэропортда йўловчи терминалининг янги сегменти – Т2 очилди. Бу билан Домодедово бир том остида Шарқий Европадаги энг йирик ягона терминалга айланди. Янги сегментдаги парвозлар хизмати 11 июлдан бошланди.

“13 июлдан бошлаб барча халқаро рейслар йўловчи терминалининг янги сегментида (Т2) амалга оширилмоқда”, — дейилади аэропорт хабарида.

Аэропортга келган, учиб кетаётган  йўловчиларга нол кириш гуруҳи (0) ва А5-А7, В5-В7 кириш жойларидан фойдаланиш таклиф қилинади. Автомобилда кутиб олувчилар учун эстакаданинг пастки даражаси F1-F4, G1-G4 ва H1-H4 белгилари мўлжалланган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация