Мақола

1 701 11/11/2022

Домодедово аэропортидан чиқиш жойида содир этилган қуролли ўғирликнинг янги тафсилотлари маълум бўлди.

Босқинчилар Бишкекдан Москвага учиб келган эркакларга ҳужум қилиб, уларнинг 4,1 миллион долларини ўғирлашган, деб ёзади “Ren.tv”.

Манбага кўра, пул ўғирлашда етти киши иштирок этган. Қора кийим ва ниқоб кийган, автоматлар билан қуролланган ҳужумчилар зўрлик билан пул солинган чамадонни олишган. Сўнгра меҳмонларни кутиб олаётган Lexus и Toyota автомобиллари ҳайдовчиларини  Chevrolet Tahoe машинаси ортидан юришга мажбур қилишган.

Кейинчалик маълум бўлишича, ҳужум қилган шахслар ўғирланган рақамлар билан машинада “саёҳат” қилганлар.
Раменское шоссе ҳудудида улар ўғирланган машиналарни ҳайдовчилари билан қолдириб, Сельвачево қишлоғи томон ҳаракатланиб, ғойиб бўлишган. Ўша ерда жиноятчиларнинг изи йўқотилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари  жиноятчиларга нисбатан “Талончилик” ва “Автомашинани ноқонуний эгаллаб олиш” бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация