Мақола

691 02/06/2022

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари 2 йилдан кўпроқ вақт ўтиб, сайёҳлар учун ўз эшикларини оча бошлади.

Хусусан, айрим давлатлар коронавирусга қарши вакцина олганлик тўғрисидаги сертификат ҳамда ПЗР тестнинг манфий натижасини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиш талабини ҳам бекор қилмоқда.

Кўплаб ватандошлар борадиган Туркия пандемия билан боғлиқ барча чекловлар ва талабларни бекор қилди. Мамлакатга кириш учун ПЗР-тест ва эмланганлик тўғрисидаги сертификатлари шарт эмас. 1 июндан бошлаб барча чегара пунктларида фақат хорижга чиқиш паспорти сўралади, холос.

Кунчиқар юрт Япония 10 июндан эътиборан сайёҳлик гуруҳлари таркибида сайёҳларни қабул қилишни бошлайди. Виза олиш учун кафолат сифатида Япония сайёҳлик компаниясидан қўшимча ҳужжат тақдим этиш зарур. Албатта, мамлакатга кириш учун кўпи билан 72 соатгача бўлган ПЗР-тестнинг манфий натижасини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилади.

Италия сайёҳларни жалб қилишда кескин қарор қабул қилди. Мамлакат 1 июндан бошлаб Green Pass – Яшил йўлак тизимидан бутунлай воз кечишини эълон қилди. Эндиликда, Италияга бормоқчи бўлсангиз, хорижга чиқиш паспорти ва амалдаги Шенген визаси бўлса кифоя. Вакцина ва ПЗР-тест сертификатлари талаб этилмайди.

Сайёҳлар кўп борадиган Тайланд қироллиги ҳам 1 июндан мамлакатга кириш шартларини юмшатди. ThaiPass эндиликда аввалгидан тезроқ, яъни ҳужжатлар топширилгандан сўнг, 1-2 соатда тақдим этилади. Тайландда доимий ишлайдиган ёки яшайдиганлар сайёҳлик суғуртаси ўрнига иш берувчидан суғурта қилингани ҳақида кафолат хати ёки Тайланд ижтимоий суғуртасини тақдим этиши керак.

Тўлиқ вакцина олганлар хорижга чиқиш паспорти, 10 минг АҚШ долларини қопловчи суғурта ва эмланганлиги ҳақидаги сертификат маълумотларини юбориши керак. Эмланмаган йўловчилар эса паспорти ва суғуртаси билан бирга ПЗР-тест натижасини ёки профессионал АТК-тест (лабораторияда топширилган антиген тест) ҳужжатини тақдим этиши лозим бўлади.

Эндиликда тестсиз ёки эмланмасдан мамлакатга киришнинг имкони йўқ. Бундан олдин, 14 кунлик карантинга рози бўлсангиз, кириш мумкин эди.

Шимолий Африкадаги Тунис ҳам мамлакатга киришдаги Ковид чекловларини юмшатмоқда. Жумладан, эмланмаган сайёҳларни карантинга олиш бекор қилинди. Кириш учун 48 соат бўлмаган манфий ПЗР-тест ёки 24 соатгача бўлган экспресс-тест хулосаси лозим бўлади. Эмланган сайёҳлар сертификатни кўрсатишса бўлди, мамлакатга кира олади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация