Мақола

2 960 09/01/2024

VisaGuide – 199 мамлакат ва ҳудудларнинг паспортларини турли омиллар асосида уларнинг кучини аниқлаш учун баҳоловчи ва тартибловчи паспортлар рейтинги тизими ҳисобланади.

Дунёдаги энг кучли паспорт қайси?

VisaGuide.World маълумотларига кўра, Испания паспорти 2024 йил январ ҳолатига кўра 90,36 балл тўплаган ҳолда дунёдаги энг кучли паспорт ҳисобланади. Ундан кейинги ўринларга Германия, Сингапур, Италия ва Франция паспортлари жойлашди.

АҚШ 40-ўринда, Россия эса 94 -ўрин билан кифояланган.

Рўйхатнинг охирги қаторларини Сурия, Афғонистон ва Сомали мамлакатларининг паспортлари эгаллаган.

Ўзбекистон бу рўйхатда 128-ўринни эгаллаган.

Фуқароларимиз 31 давлатга визасиз, 19 давлатга электрон виза ва 32 давлатга визасиз кириш имконига эга. 144 давлат олдиндан виза талаб қилади.

Қўшниларимиздан Қозоғистон паспорти 110-ўрин, Қирғизистон паспорти 132, Тожикистон паспорти 140, Туркманистон паспорти 167-ўринни эгаллади.

VisaGuide нима билан ажралиб туради?

VisaGuide.World’нинг фарқли томони шундаки, иккита паспорт бир хил рейтингга эга бўлмайди. Бу ҳар бир паспортга ўзига хос қиймат берадиган кўплаб омилларнинг комбинацияси бўлган хусусий Destination Significance Score (DSS) ёрдамида амалга оширилади.

Барча омиллар ҳисоблаб чиқилгандан сўнг, ҳар бир паспорт ўзининг ноёб қийматига эга бўлади ва икки мамлакатда бир хил миқдордаги “визасиз” йўналишлар мавжуд эмас.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация