Maqola

700 02/09/2022

2022 йил март ойида 140 та давлат орасида эълон қилинган Дунё давлатлари бахтиёрлик индексига кўра, Ўзбекистон-53 ўринни, Россия 80-ўринни эгаллаган. Биринчи ўринда эса Финландия.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлигида ҳар йили бир неча омиллар асосида одамларнинг яшаш сифати ўрганилади. Давлатлардаги одамларнинг яшаш тарзи ҳақидаги мақолалар, аҳоли орасида ўтказилган сўровномалар йиғилиб, Дунё давлатлари бахтиёрлик индекси ҳисоботи тайёрланади.

Одатда ҳисоботда 150 давлатдаги жон бошига ялпи ички маҳсулот миқдори, ижтимоий ёрдам, яшаш танловларини қилишда шахсий эркинлик, соғлом ҳаёт давомийлиги, бағрикенглик ва коррупция даражаси ҳақидаги маълумотлар тўпланади. Шу мезонлар бўйича охирги 3 йилдаги ҳолат бўйича кўп сонли иштирокчилар орасида сўровномалар ўтказилиб, 0 дан 10 гача баҳоланади.

Финландия бахтиёрлик бўйича энг юқори кўрсаткичда турибди. Энг қизиғи, бу Финландиянинг қаторасига бешинчи йил дунёнинг энг бахтиёр мамлакати деб топилишидир. Шунингдек, бахтиёрлик индекси Скандинавия давлатларида дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда анча юқори.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya