Мақола

588 07/09/2022

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Роҳи оҳани Точикистон” ДУК раҳбариятлари  “Душанбе-Тошкент-Душанбе” поездига чипталар нархини пасайтиришга келишиб олинди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Роҳи Оҳани Точикистон” ДУК раҳбариятлари иштирокида ўтказилган музокараларда Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасида қатновчи халқаро йўловчи поездларнинг чипталар нархини пасайтириш масаласи кўриб чиқилди.

Унга кўра, 2022 йил 6 сентябрдан бошлаб 301/302 сонли “Душанбе-Тошкент-Душанбе” йўналишидаги халқаро йўловчи поездининг чипталарига белгиланган нархнинг тариф қисмига қўшимча 20% чегирма берилишига қарор қилинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ телеграм канали хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация