Maqola

345 28/11/2023

2015 йил май ойида, аёлим ва қирқ кунлик чақалоқ бўлган ўғлим билан Нью Йоркдан Айдахо штатига қараб, салкам 2,500 мил масофага (4,000км) автомобилда сафарга отландик.

Машинада сафарга чиқишимизга биргина сабаб йўл-йўлакай штатларда тўхтаб томоша қилиб кетиш эди. Биринчи кун Иллинойс штатида тўхтадик. Эртаси куни Вайоминг штатига етиб келдик.

Анча кеч бўлиб қолганлиги сабабли йўлда тамадди қилиб олиш учун ёқилғи қуйиш шахобчаси ёнидаги ресторанга кирдик. У ерларда кўпчилик билади, асосан,  ҳақиқий, юзлари қизил америкаликлар овқатланиб ўтиришади.

Узоқ йўлдан мошина бошқариб келганим боис, ресторандаги одамларга эътибор бермасдан, бир жойга жойлашиб официантни чақириб буюртма бердик.

Тамадди қилиб бўлганимиздан кейин официантдан ҳисобни сўрадим, у бўлса биз учун кимдир ҳисобни тўлаб юборганини айтди. Қанчалик қистовга олишимга қарамай официант жавоб бермади ва биз раҳмат айтиб чиқиб кетдик.

Мен бу воқеани умуман эсимдан чиқармасам ва ўша инсонни умрим охиригача билмасам керак…

Буни нега ёзмоқдаман?

Инсон кимгадир, қачондир, қаердадир ўзи учун арзимас бўлган бир яхшилик қиладики, у қилган яхшилик ўзи учун балки арзимасдир, лекин бошқалар уни бир умр эсдан чиқармаслиги ва ундан миннатдор бўлиши мумкин…

Эҳсонни ҳеч бирини ҳақир санаманглар,  ҳатто яримта хурмо садақа қилинган бўлса ҳам…

© Шохрух Мирзо

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya