Maqola

913 19/03/2022

Москвада истиқомат қилувчи аёл Украина байроғи рангларини акс эттирувчи сариқ-кўк тусдаги шляпа кийгани ва юракча тақиб юргани учун 30 минг рубль жаримага тортилди.

Бу ҳақда Network Freedoms юридик ёрдам лойиҳаси хабар бермоқда.

Москва шаҳар Твер тумани суди аёлни 30 минг рубл миқдорида жаримага тортиш тўғрисида қарор чиқарган. Иш материалларида қайд этилишича, фуқаро жамоат жойида Украина байроғи рангларида бўялган кийим-кечак ва нишонни намойиш қилиб, Россия Қуролли Кучларига нисбатан аниқ салбий муносабатини билдирган ҳамда ОАВ ва блогерларнинг эътиборини тортган.

У Россия армияси фаолиятини обрўсизлантиришга қаратилган оммавий ҳаракатлар тўғрисидаги янги моддага биноан жаримага тортилган.

Янги тартибга биноан Россия армиясини обрўсизлантирган фуқароларга 100 минг рублгача жарима белгиланиши мумкин. Мансабдорлар 300 минг, юридик шахслар эса 1 млн рублгача жаримага тортилиши мумкин.

Шу муносабат билан, Migrant.mobi жамоаси Россияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларга мурожаат қилиб, Россиянинг Украинага қаратилган махсус операциялари давом этаётган бир вақтда янги қонун билан тасдиқланган тартибларга риоя қилиш ва ҳеч бир ташвиқот гуруҳларига қўшилмаслик, шунингдек, Украина давлат атрибутикалари рангларидаги кийимлар ёки тимсолларни олиб юрмаслик, тақмасликни тавсия этади. Чунки камида 100 минг рублгача жаримага тортилишингиз мумкин.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya