Мақола

904 05/08/2023

Ижтимоий тармоқларда тожикистонлик йигитнинг исми Манучеҳр эканлигини ва у «ТЭН» пудратчи ташкилотларидан бирида қурувчи бўлиб ишлаётганини ёзишган.

Ёнғин 1 август куни Екатеринбургдаги Светлий турар-жой мажмуасидаги уйнинг 25-қаватида содир бўлган. Маълум қилинишича, Манучеҳр ёрдам сўралган фарёдни эшитиб, дарҳол уйга югуриб кирган. Тожикистонлик йигит зинапоядан 25-қаватга югуриб етиб боргач, қўшнилар аллақачон квартирага киришга уринишаётганини бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаётганини кўрган. Манучеҳр ўзи билан бўлган болға ёрдамида эшикни очиб, ёш болани ҳам, ёш онани ҳам оловдан олиб чиққан.

Маълум бўлишича, ёнғин аёл печенье пиширишга киришганида бошланган. “У балкондан бақира бошлаган. Яқин атрофдаги қурилиш майдончаси ишчиси балкондан чиқаётган тутунни кўриб, ўт ўчирувчилар етиб келгунига қадар югуриб кириб, унинг эшигини очган. Ўт ўчирувчилар машиналар тиқини туфайли вақтида етиб кела олмаган”, — деб хабар берган ВКдаги «ЖК Светлый микрорайон» гуруҳи.

“ТЭН” компанияси матбуот хизмати фавқулодда вазиятни изоҳлар экан, Тожикистондан қурувчининг ҳаракатлари ёнғинни тезда ўчиришга муваффақ бўлгани, ўт ўчирувчилар етиб келгунига қадар одамларни қутқариб қолишга имкон берганини таъкидлаган.

“Правда УРФО” газетасининг ёзишича, ёш аёл ва унинг чақалоғини қутқариб қолгач, Манучеҳр ўз иш жойига қайтиб, ўз вазифаларини бажаришда давом этган ва улар уни қидира бошлаганларида, қурилиш майдончасидан чиқиб кетгани учун танбеҳ олишидан чўчиган. Қурувчи тезкор реакция ва қаҳрамонлик учун мукофотланган.

Россия матбуоти ўтган йилнинг баҳорида тожикистонлик 40 ёшли муҳожир Москва метросида йўлда қулаб тушган мактаб ўқувчисини қандай қутқариб қолгани ҳақида ёзган эди. Боланинг релсларга қандай қулаганини кўрган Тожикистон фуқароси дарҳол платформадан сакраган. Поезд келишидан бир неча сония олдин у болани платформага тортиб, ўзи ҳам чиқишга муваффақ бўлган эди.

2020 йилнинг ёзида Бошқирдистонда тожикистонлик талаба Хожимурод Қаландаров чўкиб кетаётган болани қутқариш чоғида ҳалок бўлди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация