Мақола

888 23/11/2022

Якшанба дарсларининг мақсади болаларга ўзбек тили, маданияти, қадриятлари ва Ўзбекистон тарихини ўргатишдир.

Екатеринбургда Ўзбекистон Бош консуллиги ташаббуси билан ўзбек тили бўйича якшанба мактаби ташкил этилди.

Шундай қилиб, мактабдаги дарслар Урал федерал округида туғилган, лекин ўзбек тилини билмайдиган ўзбек болалари учун мўлжалланган. Ҳозирда мактабда 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар таҳсил олишади. Дарслар 1,5 соат давом этади.

Машғулотлардан мақсад болаларга ўзбек тили, маданияти, қадриятлари ва Республика тарихини ўргатишдир. Мактабда ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлганлар сони ортиб бормоқда. Келгусида шаҳарнинг бошқа туманларида ҳам якшанба мактабларини очиш режалаштирилган, деб ёзади Sputnik Ўзбекистон.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация