Maqola

992 02/03/2022

Екатеринбургда, асосан, Марказий Осиёнинг 3 республикасидан борган мигрантлар жиноят содир этмоқда.

Бу ҳақда шаҳар полицияси бошлиғи Андрей Швидченко маълум қилган.

Шу давргача Екатеринбургда жиноят содир этган муҳожирлар асосан Марказий Осиёнинг учта давлатига мансуб”, – деган Андрей Швидченко шаҳар думаси хавфсизлик комиссиясида сўзлаган нутқида. Унинг сўзларига кўра, муҳожирлар ўртасидаги жиноятларнинг умумий миқдори йил давомида нисбатан камайган.

Муҳожирлар ўртасидаги жиноятлар 2021 йил якунига кўра, 4 баробар камайди. Йил давомида содир этилган жиноятларнинг умумий миқдори 501 та бўлиб, уларнинг аксари оғир жиноятлар. Бундан ташқари, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси ҳам жиноятларнинг катта қисмини ташкил этади. Бу мавжуд қонунбузарликларнинг 38 фоизига тенг. Мазкур қонунбузарликларнинг аксариятини Марказий Осиё давлатлари — Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон мамлакатларидан келган муҳожирлар содир этмоқда”, — деган Швидченко. Унинг таъкидлашича, кўп ҳолларда мигрантларнинг ўзлари жиноят қурбони бўлишмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya