Мақола

1 095 02/05/2023

Екатеринбургда меҳнат муҳожирлари етишмайди. Бу ҳақда биринчи Евроосиё медиафоруми доирасида журналистлар билан учрашувда шаҳар раҳбари Алексей Орлов маълум қилди.

«Аниқ рақамларни айта олмайман, бу билан миграция хизмати шуғулланади. Аммо бизда меҳнат муҳожирлари етарли эмаслиги ҳақиқат», – дейди у.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили шаҳарда қарийб 1,6 миллион квадрат метр уй-жой, 800 минг квадрат метрга яқин тижорат кўчмас мулки фойдаланишга топширилган. Қурилишда меҳнат муҳожирлари фаол иштирок этган. Екатеринбургда 20 дан ортиқ дипломатик миссиялар фаолият юритаётганини айтган шаҳар мэри  ҳокимликнинг улар билан алоқалари яхши эканини таъкидлаган.

Томонлар, жумладан, меҳнат муҳожирларини рўйхатга олишда қўллаб-қувватлаш, зарур ҳужжатларни олиш, ишга жойлашишда кўмаклашиш каби муаммоларни ҳал қилиш устида ишламоқда.

Екатеринбург раҳбари, шунингдек, муниципалитетнинг имкониятлари чеклангани ҳамда фаолият миграция қонунчилиги билан тартибга солинганини таъкидлаган.

«Екатеринбургда ишсизлик даражаси аввалдан паст даражада – 4 фоиздан кам. Одамларнинг ҳаммаси банд. Аммо қурилиш соҳасига келадиган бўлсак, ишчиларнинг катта етишмовчилиги мавжуд. Бизда кўплаб қурилиш майдонлари бор. Бугунги кунда Москвадан Қозон орқали Екатеринбурггача бўлган тезюрар автомобиль йўлини қуриш бўйича кенг кўламли лойиҳа амалга оширилмоқда. Шунингдек, кадрлар етишмовчилиги кескин сезилмоқда», – дея хулоса қилган у.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация