Мақола

1 829 01/06/2023

Екатеринбургнинг Железнодорожний тумани мигрантлар ҳисобига туғилиш бўйича рекордчига айланди.

Екатеринбургнинг Железнодорожний тумани туғилиш даражаси ўлим даражасидан юқори бўлган ягона ҳудуд бўлди. Туман аҳолиси 2021 йил 1 октябр ҳолатига 162,7 минг кишини ташкил этган бўлса, 2022 йилда аҳоли сони 684 нафарга кўпайди. Железнодорожний тумани маъмурияти раҳбари Виталий Першиннинг сўзларига кўра, муҳожирлар оқими туғилиш даражасига таъсир қилган.

“Муҳожирлар оқими жуда катта. Туғилиш коэффициенти ўлим даражасидан кўп, бу улар туфайли”, деган Першин шаҳар думаси маҳаллий ўзини ўзи бошқариш комиссияси йиғилишида.

Аввалроқ, Екатеринбург ҳукумати шаҳарда туғилиш даражаси 2025 йилга бориб тикланишини маълум қилганди. Бу ҳақда шаҳар иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи Алексей Прядеин брифингда маълум қилган.

Ҳудудий ЗАГС бўлимларининг маълумотларига кўра, апрел ойида 95 мингга яқин бола туғилган, бу 2023 ва 2022-йилларнинг бошқа ойларига нисбатан кам кўрсаткичдир.

Россияда 2023 йил апрел ойида янги туғилган чақалоқлар сони 2022 йил апрелига нисбатан 4,7 фоизга, 2021 йил апрелига нисбатан (110,7 мингта туғилиш қайд этилган) 14,2 фоизга  камайган.

Бу охирги 24 йилдаги энг ёмон натижа. Фақат 1999 йилнинг охирги уч ойи ва 1997 йил ноябр ойларида туғилишлар камроқ қайд этилган. Демографлар 2023 йилда туғилганлар сонининг қисқаришини, биринчи навбатда, туғиш ёшидаги аёллар сонининг 3 фоизга қисқариши билан изоҳлайди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация