Мақола

663 13/08/2022

Россия Федерациясида меҳнат мигрантларига яратилаётган шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда яқин келажакда меҳнат миграциясининг янада ўсиши кузатилиши мумкин. Бу ҳақда REGNUM ахборот агентлиги  хабар беради.

Собиқ совет давлатларидан Россия Федерациясига оммавий меҳнат миграцияси юқори даражада ўсмоқда. Бунинг асосий сабаби – Москва, Санк-Петербург, Тюмень, Ёқутистон ва бошқа саноат шаҳарларида ишчилар учун иш ҳақининг юқорилиги бўлмоқда.

REGNUM ахборот агентлиги муҳбирига Москвадаги миграция бўйича юрист Егор Андреев ишчилар оқимининг ошиши ва унинг сабаблари хусусида сўзлаб берди.

“Қирғизистон Республикаси пойтахти Бишкекда оддий ишчилар, жумладан фаррошнинг иш ҳақи рублда ҳисобланса, 10 мингни ташкил этади. Россияда бошқарув компанияларидаги фаррошнинг базавий ставкадаги иш ҳақи 40 000 рубль. Бу Қирғизистондаги маошдан тўрт баравар кўп.

Пандемиянинг тугаши ва Арманистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатлардан мунтазам авиақатновларнинг қайта тикланиши кўплаб мигрантларнинг Россияга келишидаги  иккинчи омил ҳисобланади.

Миграция кўрсаткичларининг ошишидаги учинчи омил – Россияда уй-жой қурилиши, янги автомобиль йўллари қурилиши, шаҳар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида йирик давлат лойиҳаларининг амалга оширилиши сабабли иш ўринларининг ташкил этилиши.

Тўртинчи омил – Россияга кириб келаётган барча мигрантлар ўзларига патент расмийлаштиришмасдан ва Москва тарифи бўйича 5900 рубль миқдорида ойлик солиқни тўламасдан ишлаш имконини яратишлари мумкин.

Меҳнат мигрантлари Россияда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП), яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) олиш, шунингдек фуқароликни олиш имкониятига эгалар. Бундай ҳужжатларни расмийлаштириш мигрантларни бошқа мақомда бўлишига йўл очади. Улар эндиликда ўз бизнесини очиш, яшаш жойини танлаш ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш имконига эга бўладилар.

Россия Федерациясида меҳнат мигрантларига яратилаётган шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда яқин келажакда меҳнат миграциясининг янада ўсиши кузатилади. Бу ўз навбатида Россиянинг ишчи мутахассисликларига бўлган талабини қондириши мумкин”, дейди мутахассис.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация