Мақола

911 06/07/2023

Кадрлар танқислиги россияликларнинг «махсус операция»га сафарбар қилиниши ва хорижга кетиши сабабли юзага келди.

Корхоналарнинг раҳбарлари меҳнат унумдорлигини ошириш учун ишчилар меҳнати ҳажмини оширишга мажбур бўлмоқда.

Бу ҳақда Россия Меҳнат Конфедерацияси департаментининг юридик бўлими бошлиғи Олег Бабич «Говорит Москва» радиостанцияси эфирида маълум қилди.

“Фуқароларнинг чиқиб кетиши туфайли бизда ишчи кучига эҳтиёж ортиб бормоқда: кимдир сафарбар қилинди, кимдир мамлакатни тарк этди. Қаердадир ишлаб чиқариш интенсивлигини, маҳсулдорликни ошириш талаб этилади. Қолган ишчиларнинг зиммасига оғир юк тушди. Ҳозир бизда ҳарбий-саноат комплекси ходимларининг розилигисиз иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилиниши мумкин. Ҳа, одамлар бунинг учун қўшимча маош олишади, лекин улар кўпроқ ишлайди. Ишчи кучидаги йўқотишларни қандайдир тарзда қоплаш керак бўлган бошқа соҳаларда, янги малакали ишчи қидиришдан кўра, улар мавжуд ишчилардан фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда. Шунинг учун бир ходим кўпроқ иш қилишига тўғри келади. Буни ортга қайтаришнинг иложи йўқ”.

Таҳлилчиларнинг фикрича, ишсизлик даражаси пастлиги ва кадрлар тақчиллиги фонида иш ҳафтасининг давомийлиги ошган. Биринчи чоракда бу 2010 йилдан бери рекорд 38,5 соат эди. Йил давомида беш кунлик иш даврининг ҳақиқий давомийлиги чорак соатга ошди ва 2012 йилнинг тўртинчи чорагидан бери максимал қийматга етди, деб ҳисоблаб чиққан FinExpertiza таҳлилий хизмати Росстат маълумотларига таяниб.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация