Россия Федерацияси университетларининг дипломлари энди дунёда тан олинмайди.
Ассоциациялар тажовузкор университетлардан аккредитацияни олиб ташлашга қарор қилди.
Аккредитацияни бекор қилган муассасалар:
▫️AACSB – Коллегиал бизнес мактабларини ривожлантириш ассоциацияси;
▫️Business Graduates Association – бизнес мактаб битирувчилари уюшмаси;
▫️AMBA – MBA дастурлари ассоциацияси;
▫️EFMD – бошқарувни ривожлантиришга бағишланган бизнес мактаблари, компаниялари ва уюшмаларининг глобал тармоғи.
“AACSB, MBA ассоциацияси (AMBA), Business Graduates Association (БGA) ҳамда EFMD Украина халқи билан бирдамликда. Бизнес таълими соҳасида глобал етакчи сифатида бизнинг ташкилотлар тинчлик, хавфсизлик, эркинлик, хилма-хиллик ва ижтимоий масъулият қадриятларига содиқлик орқали 150 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудлардаги ўқитувчилар ва етакчиларни қўллаб-қувватлайди ҳамда уларга хизмат қилади. Биз Россиянинг Украинага бостириб кириши натижасида шиддат билан кучайиб бораётган гуманитар инқироздан чуқур хавотирдамиз. Шу билан бирга Украинадаги бизнес мактабларимиз, уларнинг ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва талабаларини ўз ҳаёт тарзи ва суверенитетини ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлаш анъанасига содиқмиз.
Кўп йиллар давомида бизнинг глобал тармоқларимизда ҳамкорлик қилувчи ва қўллаб-қувватловчи иштирокчилар бўлиб келган Россия университетларидаги ҳамкасбларимиз ўз ҳукуматларининг қарорлари туфайли мисли кўрилмаган ва ўта оғир аҳволга тушиб қолди. Шунга қарамай, биз биргаликда Россия институтлари билан барча аъзолик ва аккредитация фаолиятини кейинги огоҳлантиришгача тўхтатишга қарор қилдик”,— деб ёзилади AACSB ассоциациясининг расмий саҳифасида эълон қилинган ахборотда.