Maqola

1 855 23/04/2023

Москвада кўплаб мигрант ҳайдовчилар ID гувоҳнома олишди. Москвада жорий этилган янги тизим транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ҳаддан ортиқ ишламаслиги, тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши ва бошқа кўп нарсаларни назорат қилади.

Москва ва Москва вилоятида 300 мингдан ортиқ ҳайдовчи таксиларни кузатиш тизимида ID гувоҳнома олди, дея хабар бермоқда “ТАСС” Москва транспорт департаментига таяниб.

Вилоятда такси таҳлили тизимида рўйхатга олинган ҳайдовчилар сони сезиларли даражада ошди. Уларнинг деярли 71 фоизи Россия фуқаролари экани хабар қилинган.

“Такси ҳайдовчиларининг 29 фоизи хорижликлар бўлиб, уларнинг асосий қисми Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидир”, — дейилади транспорт департаменти матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий этилган тизим ҳайдовчиларнинг ортиқча ишламаслиги, тиббий кўрикдан ўтишини назорат қилади. Шунингдек, барча керакли ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш ва жарималарни тўлаш текшириб борилади.

“Такси иши таҳлили” интеграциялашган ахборот тизими Москва ва Москва вилоятида 2021 йил август ойида иш бошлаган.

Энди ID гувоҳномани расмийлаштирмаган ҳайдовчилар буюртма ололмайди.

Манба: Sputnik Тожикистон.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya