Maqola

1 641 14/03/2022

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобус қатнови қайта тикланади.

Коронавирус пандемияси сабабли Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги халқаро автобус қатновлари 2020 йил 16 март куни тўхтатилган эди. Эпидемиологик вазият бирмунча енгиллашгач, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукумати икки томонлама мунтазам халқаро автобус қатновларини қайта тиклашга қарор қилди.

Расман, 2022 йилнинг 16 мартидан бошлаб мунтазам халқаро автобус йўналишларида қатновлар қайта тикланади.

2022 йил 16 мартдан ташувчилар томонидан Тошкент – Нурсултон, Тошкент – Олмаота, Тошкент – Қизилўрда, Тошкент – Туркистон, Тошкент – Иргели, Чирчиқ – Чимкент, Чирчиқ – Олмаота йўналишларида қатновларни амалга ошириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, ҳозирда Қозоғистон Республикаси орқали Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикасига транзит автобус ташувларини ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya