Мақола

752 04/07/2022

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Россия Марказий банки фуқароларга чет элга ойига бир миллион доллар ўтказишга рухсат берди. 

Россия Марказий банки россияликларга бир календарь ой давомида мамлакатдан миллион доллар олиб чиқишга рухсат берди, дейилади банк расмий сайтида.

 “2022 йил 1 июлдан  бошлаб Россия резидентлари-жисмоний шахслар бир календарь ой ичида Россия банкидаги ҳисоб рақамидан чет элдаги ҳисоб рақамига ёки бошқа шахс номига 1 миллион АҚШ доллари ёки унга эквивалент миқдордаги бошқа хорижий валютада пул ўтказиш ҳуқуқига эга”,- дейилади lenta.ru хабарида.

Бу шартлар нафақат Россия фуқаролари, балки РФга дўст бўлган малакатлар фуқароларига ҳам тегишли. Дўстона бўлмаган мамлакатлар фуқаролари учун аввалги чекловлар кучда қоляпти. Бу фуқаролар фақатгина ўз маошларини чет элга чиқаришлари мумкин холос. Ундан ортиғини юборишлари мумкин эмас.

АҚШ долларидаги жўнатмаларнинг аввал белгиланган чегараси 150 000 долларгача бўлиб, бу март ойидаги 10 000 долларлик чеклов ўрнига жорий қилинган эди. Энди 150 000 доллар ўрнига 1 миллион доллар юборишга рухсат берилди.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, маълум муддат илгари россияликлар ўзларининг чет эллардаги ҳисоб рақамларига ҳам пул ўтказишга ҳақли эмасдилар.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация