Мақола

899 28/11/2023

Россияликлар энди тезкор тўлов тизими (СБП) орқали бешта давлатга, жумладан Ўзбекистон, Тожикистон ва Беларусга пул ўтказмаларини юбориш имкониятига эга бўлди, деб хабар берган РФ Марказий банк миллий тўлов тизими департаменти директори Алла Бакина.

Альфа Банк иловасида СБП орқали пул ўтказиш мумкин бўлган тўртта давлат: Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон кўрсатилган. ВТБ матбуот хизмати ҳам хизматдан фойдаланган ҳолда пул маблағларини тўртта давлатга ўтказиш имкониятини эълон қилди, аммо қайси давлатларга эканига аниқлик киритмади. Банк маълумотига кўра, пул ўтказмаси бир зумда келади, бунинг учун комиссия сумманинг 0,5% ни ташкил қилади. Чеклов кунига 1 миллион рублгача. Бошқа рус банклари ҳам тез орада мазкур хизматни ишга тушириш режаларини эълон қилишди, масалан, РСХБ ҳам шу йилда СБП орқали трансчегаравий ўтказмаларни амалга ошириш ниятида.

СБП орқали чет элдан Россияга пул ўтказмалари фақат бир мамлакатдан иложи бор, деган Бакина мамлакат номини ошкор қилмаган.

Марказий банкнинг таъкидлашича, чет элда СБП орқали пул жўнатиш мумкин бўлган банклар сони доимий равишда ўсиб бормоқда – август ойида уларнинг сони 14 тани ташкил этган бўлса, сентябр охирида – 37 тага етди, деб маълум қилган НСПК (Миллий тўлов карталари тизими) раҳбари Владимир Комлев.

Трансчегаравий ўтказмалардан нафақат узоқ вақтдан бери ушбу хизматдан асосий фойдаланувчи бўлган меҳнат муҳожирлари, балки Россиядан кўчиб кетган релокантлар ҳам фойдаланиши мумкин, дейди Vepay тўлов хизмати раҳбари Георгий Никонов. Бундан ташқари, чет элда тўлов карталарини олган россияликлар уларни СБП ёрдамида тўлдиришлари мумкин, деган Anderida Financial Group асосчиси Алексей Тараповский.

Марказий банк ўз веб-сайтида эълон қилинган йўриқнома лойиҳасида банкларнинг ўз  мижозларига СБП орқали бюджетга тўловларни ўтказишга рухсат бериш борасида мажбурият юклаган. Бундан ташқари, лойиҳа норезидентлар томонидан трансчегаравий ўтказма муваффақиятсиз якунланган тақдирда, пул воситачи банкнинг вакиллик ҳисобварағидан тўловчига иштирокчи ёки Россия банки буйруғи асосида қайтариш имкониятини назарда тутади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация