Ҳукуматнинг 19 августдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари Таиландда 15 кун ўрнига 30 кун қолишлари мумкин, деб хабар беради «Қалампир.уз».
Эндиликда Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари Таиландда 30 кун визасиз қолишлари мумкин. Бу ҳақда “Bangkok Post” хабар берган. Қайд этилишича, Таиланд ҳукумати мамлакат Туризм бошқармаси ва туроператорларнинг хорижий сайёҳлар учун визасиз қолиш муддатини ошириш бўйича таклифини маъқуллаган.
Ҳукуматнинг 19 августдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари Таиландда 15 кун ўрнига 30 кун қолиши мумкин.
Таиландга виза олмасдан кириш ҳуқуқига эга хорижликлар учун эса мамлакатда визасиз қолиш муддати 30 кундан 45 кунгача узайтирилади.
Қабул қилинган қарорлар қироллик газетасида эълон қилиниши биланоқ, улар расман кучга кирган, деб ҳисоблаш мумкин бўлади.
Амалдаги қоидаларга кўра, мамлакатга кириш учун коронавирус инфекциясига қарши эмланганлик сертификати ёки 72 соатдан кечиктирмай ўтказилган ПЗР-тестини тақдим этиш керак.