Мақола

1 172 20/03/2023

Евроосиё иқтисодий иттифоқи меҳнат муҳожирларининг оила аъзоларини мажбурий тиббий суғуртадан фойдаланиш имкониятини яратиш устида ишламоқда.

Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссиясининг Меҳнат миграцияси ва ижтимоий ҳимоя департаменти директори Олтинай Омурбекова Sputnik матбуот марказида бўлиб ўтган “ЕОИИ мамлакатларида меҳнат мигрантларини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари” видеоконференциясида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ЕОИИ мамлакатлари айни дамда иттифоққа аъзо давлатлар учун мигрантларни тиббий суғурталашнинг ягона тизими масаласини кўраётгани йўқ.

Аммо бу мамлакатлар доирасида мажбурий тиббий суғурта қабул қилувчи давлатнинг туб аҳолиси учун ҳам амалга оширилмоқда.

Видеоконференция давомида Омурбекова, шунингдек, Россия Федерациясида ишлаётган Арманистон фуқаролари сони камайганини таъкидлади. Ўтган йили уларнинг сони 50 минг кишига камайди. Бунинг сабаби сифатида у мазкур республикада ишсизликнинг камайганини кўрсатди.

Ўтган йил охирида ЕОИИда меҳнат мигрантларининг умумий сони 1 647 455 кишини ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 35 минг кишига кўпдир.

“Росстат”  маълумотларига кўра, ўтган йили ЕОИИ давлатларидан Россияга 205 099 киши келган, 227 734 мигрант эса бу ердан чиқиб кетган. Шундай қилиб, мамлакатдан чиқиб кетган миграция оқими 22 635 кишини ташкил этди. ЕОИИ давлатларидан чиқиб кетишнинг деярли ярми Арманистон фуқароларига тўғри келди (-10 703).

Манба: Медиа-миг.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация