Мақола

786 29/11/2023

Россия-Украина урушида қатанашаётганларнинг хотинлари бутун Россия бўйлаб флешмоб ўтказмоқда. Автомобилларига “Эримизни қайтаринг!”, “Куёвимизни қайтаринг!” ва бошқа ёзувлар ёзилган стикерлар ёпиштиришди.

Машиналар фотолари урушга сафарбар қилинганларни қайтариш учун курашиш мақсадида ташкил этилган “Уйга йўл” телеграм-каналида пайдо бўлди. Расмлардаги изоҳларга қараганда, флешмобда Россиянинг турли шаҳарлари, хусусан, Орел, Ижевск, Барнаул ва бошқа шаҳарлар аҳолиси иштирок этмоқда.

Урушга сафарбар қилинганларнинг хотинлари русларга мурожаат қилиб, содир бўлаётган воқеаларни фожиа деб атаб, йигитларни фронтдан қайтаришга ёрдам беришларини сўрашди.

“Ҳукуматга мурожаат” номли постда амалдаги ҳукуматга бир нечта жиддий саволлар қўйилган.

“Муаммоингиз нимада эканини тушунмаяпмиз. Нега биздан сунъий равишда душман ясаяпсиз, ахир одамларимизни урушга юборган сизлар-ку!? Нега муаммоларни ҳал қилиш ўрнига, телевидениенгиз орқали бизга лой чаплаяпсиз? Биз ҳақиқатан ҳам душманмизми ёки “ҳаммаси жуда ажойиб” эканинини айтаётганларми? Сиз нотўғри йўналишда курашяпсиз.

Нима учун хато қилганимиз учун камида битта сабабни айтинг. Нега бизнинг демобилизацияни талаб қилишга маънавий ҳаққимиз йўқ?! Ахир, одамларни абадий қул сифатида сақлаш жирканчлик-ку!

Биз сизнинг қора молингиз эмасмиз! Бизнинг ўз ҳаётимиз бор эди. Уни олиб кетишга нима ҳаққингиз бор? Биз аввалги ҳаётимизга қайтишга муҳтожмиз. Дардимизни танасида ҳис қилмайдиганлар, бизнинг оғзимизни ёпишга ҳаққи йўқ!

Бизни кўриш шунчалик қийинми? Чиндан ҳам масъулиятни зиммага олиш, кўзимизга тикилиб, тўғридан-тўғри айтиш шунчалик қийинми: “Кечирасиз, бизнинг хатоларимиз туфайли сиз 15 ой давомида азоб чекдингиз ва ҳали ҳам азобланясиз, биз Янги 2024 йилга қадарсафарбар қилинганларни уйга абадий қайтиришга, байрамни уйда, оиласи билан нишонлашларига ҳаракат қиламиз. Ҳаётингизни жаҳаннамга айлантирганимиз учун кечирим сўраймиз”. Бу адолатдан бўлар эди ва эҳтимол, биз ҳатто тушунган бўлардик.

Нега Олий Бош Қўмондон ёки Мудофаа вазири очиқчасига чиқиб, бизга, фарзандларимизга, шу билан бирга сафарбар қилинганларнинг ўзига эркаклар қачон уйда бўлишини айтмайди?”, дейилади мурожаатномада.

Шу каби жиддий ва табиий саволлар билан мурожаат қилган аёллар пропаганда иштирокчилари бўлган актёрлар, журналистлар ва “дивандаги ватанпарварлар”нинг ўзларини урушга юбориш кераклигини айтишган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация