Maqola

695 15/12/2023

Эрон Маданий мерос, ҳунармандчилик ва туризм вазирлигининг 32 давлат билан виза режимини бир томонлама бекор қилиш таклифи ҳукумат томонидан маъқулланди.

Эрон 32 давлат, жумладан Ўзбекистон билан виза режимини бекор қилди. Бу Эрон Маданий мерос, ҳунармандчилик ва туризм вазирлиги томонидан олиб борилаётган виза тўсиқларини юмшатиш сиёсати доирасида амалга оширилди, деб хабар берган вазир Иззатуллоҳ Зарғамий.

Виза режимининг бекор қилиниши Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, шунингдек, Осиё, Африка, Европа ва Лотин Америкасидаги 29 та давлат фуқароларига тааллуқлидир. Улар орасида Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Ливан, Тунис, Малайзия, Сингапур ва Ҳиндистон бор.

Виза режимини бекор қилишдан мақсад бой маданий меросга ва кўплаб диққатга сазовор жойларга эга бўлган Эронга кўпроқ сайёҳларни жалб қилишдир. Эрон Туризм вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг биринчи ярмида мамлакатга 3,35 миллион сайёҳ келган, бу ўтган йилга нисбатан 38 фоизга кўпдир.

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида 2022 йил сентябрь ойида сайёҳлар, бизнес вакиллари ва академиклар учун виза тартибларини соддалаштириш бўйича келишув имзоланган эди. Ушбу шартнома 2022 йил 13 октябрда кучга кирган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya