Мақола

1 886 08/07/2023

Новосибирскда автомобил савдоси туфайли аёлни ўлдирган мигрант 9,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Новосибирск вилоят суди 6 июль куни 44 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг қотиллик ишига нуқта қўйди.

Бу жиноят тўққиз ой давомида очилмай қолди. Ўтган ёзда Троитск қишлоғида яшовчи фуқаро ўрмонга бориб, буталар орасидан скелет топиб олган. Суд-тиббиёт экспертлари аниқ хулосага келишди – ўлим жиноий, жасад қолдиқлари аёлга тегишли, ҳатто шахси аниқланган – 44 ёшли Ўзбекистон фуқароси.

Терговчилар жиноий иш қўзғатган. Улар уяли алоқа операторидан ўлдирилган аёлнинг телефон алоқалари ҳақида маълумот сўрашган ва тахмин қилинган қотилнинг шахсини аниқлашган. Бу унинг ҳамюрти, 26 ёшли такси ҳайдовчиси С.Н. бўлиб чиқди.

2021 йил октябр ойида фуқаро С.Н.  ўзи таниш бўлган Ўзбекистон фуқаросини ўз машинасида Коченев тумани ҳудудига олиб борган. У ерда аёлнинг пулни қайтаришдан бош тортгани сабабли унга камида 78 марта пичоқ урган.

Тезкор ходимлар Сардор Нормаҳматовнинг изига тушгач, у дарҳол ҳамма нарсага иқрор бўлди. Такси ҳайдовчиси эски “Нексия” учун марҳумага юз минг рубл тўлаганини, аммо машинани ололмаганини айтган. Кейин инсофсиз сотувчи аёлни кимсасиз жойга олиб бориб, “ақлини киргазиб” қўйишга қарор қилган. Аммо у ерда ҳам аёл унга пулни қайтаришдан бош тортгандан сўнг, у пичоқ билан 78 марта зарба берган.

Қотил 9 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини қатъий режимдаги ахлоқ тузатиш колониясида ўташ белгиланди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация