Maqola

1 180 07/03/2022

Хитойнинг ТikТok ижтимоий видеоплатформаси 6 мартдан Россияда фаолиятини номаълум муддатгача тўхтатди.

Эндиликда, унинг Россиядаги фойдаланувчилари ўз саҳифаларида хабар ва жонли трансляцияларни амалга ошира олмайди.

Россиянинг янги “фейк хабарлар тўғрисидаги қонунининг хавфсизлик оқибатларини ўрганар эканмиз, видео хизматимиз учун жонли эфир ва янги контент юклашни тўхтатиб қўйишдан бошқа иложимиз йўқ”, — деган ТikТok ўзининг расмий Тwitter аккаунтида.

Шу билан бирга, компания фойдаланувчилар томонидан шу давргача жойланган барча хабарлар сақланиб қолиниши ва бу ҳолат илова ичидаги хабар алмашиш хизматига таъсир қилмаслигини қўшимча қилган.

Маълумот учун, ТикТок тармоғи Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни ёритишда ҳал қилувчи платформа вазифасини ўтади. Тhe New Yorker нашри Украинадаги можарони дунёдаги биринчи ТikТok уруши, деб атади. Чунки украиналиклар ҳар бир ҳолатни ҳужжатлаштиришда мазкур тармоқ иловасидан фойдаланишган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya