Мақола

1 110 24/04/2023

Қозоғистон ҳукумати республикадан ташқарида истиқомат қилувчи этник қозоқларга уларнинг тарихий ватани билан алоқаларини мустаҳкамловчи, шунингдек, мамлакатга киришда 10 йил муддатга яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) олишлари учун махсус карталар чиқаришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда  махсус брифингда Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Миграция масалалари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Ильяс Испанов 2023-2027 йилларга мўлжалланган миграция сиёсати концепциясини тақдим этаётганида маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

“Этник миграцияни тартибга солиш – муҳим йўналиш ҳисобланади. 2023-2027 йилларга мўлжалланган миграция сиёсати концепциясига мувофиқ «Ата жолы» (“Ота йўли”) картаси чиқарилади. “Ата жолы” картаси фуқаролигини йўқотмаган ҳолда хорижда яшаётган этник қозоқларга берилади”, — деди у.

Испанов картани жорий этишдан мақсад тарихий ватан билан алоқаларни мустаҳкамлаш, миллий анъаналарни асраб-авайлаш, республикада ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун Қозоғистонга профессионал ва муваффақиятли ишбилармонларни жалб қилиш эканлигини таъкидлади.

“Шунингдек, “Ата жолы” картаси эгалари мамлакатга киришда 10 йил муддатга яшаш учун рухсатнома оладилар”, — деди қўмита раҳбари вазифасини бажарувчи.

Унинг таъкидлашича, мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Токаев 2022 йил 1 сентябрдаги халққа Мурожаатномасида мустақиллик йилларида бошқа давлатларда доимий истиқомат қилувчи қозоқ миллатига мансуб чет элликлар ёки фуқаролиги бўлмаган этник қондошларнинг миграция сиёсатини тубдан ўзгартириш бўйича топшириқ берган эди. Бу биринчи навбатда мамлакат мустақилликни олган пайтда   бошқа давлатларда истиқомат қилган этник қозоқларга ва республикада доимий яшаш учун келган миллатдошларга тегишли.

Манба: “Аvesta” АА.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация