Мақола

1 008 29/08/2022

Читать на русском языке

Numbeo онлайн маълумотлар базаси 106 та мамлакатда аҳоли қанчадан маош олаётганини ҳисоблаб чиқди. Унга кўра, Ўзбекистон 96-ўринни эгаллади, деб ёзади fergana.media нашри.

Numbeo иш ҳақи бўйича мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Ўртача “соф” иш ҳақи 423 доллар бўлган Қозоғистон рейтингда 77-ўринни эгаллади. Ўзбекистонда эса “соф” иш ҳақи 278 долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон онлайн маълумотлар базасига киритилган 106 давлат орасида 96-ўринни эгаллади.

Рейтингдаги биринчи ўринни 5988 доллар маош билан Швейцария, иккинчи ўринни 4247 доллар маош билан Сингапур ва учинчи ўриннни 4143 доллар билан Австралия эгаллади.

Аҳолиси энг паст маош олаётган мамлакатлар учлигига Нигерия (1654 доллар), Покистон (162 доллар) ва Шри-Ланка (144 доллар) кирди.

Numbeo маълумотларига кўра, Россиядаги “соф” иш ҳақи 846 долларни ташкил этди.

Рейтинг маълумотлари Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан июль ойида тақдим этилган расмий маълумотларга деярли тўғри келади. Республика бўйича ўртача ҳисобланган номинал иш ҳақи 3,54 миллион сўмни (324 доллар) эканлиги эълон қилинганди.

Август ойи бошида Қозоғистон Миллий статистика бюроси маълумотлари эълон қилинганди. Унга кўра, 2022 йилнинг иккинчи чорагида республикада ўртача номинал иш ҳақи 312011 тенгени (663 доллар) ташкил этган, бу ҳатто солиқлар тўланганидан кейин ҳам рейтингда Ўзбекистонда кўрсатилган иш ҳақидан анча юқори.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация