Мақола

366 15/11/2023

Президент Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг рафиқаси Эмине Эрдоған бугун Истанбулда бўлиб ўтадиган “Фаластин учун ягона юрак” саммитида Биринчи хонимлар билан учрашади.

Йиғилишда дунёнинг кўплаб мамлакатлари, жумладан, Қатар, Малайзия, Ўзбекистон давлат ва ҳукумат раҳбарларининг турмуш ўртоқлари ва махсус вакиллари бегуноҳ Ғазо халқининг мурожаатини бутун дунёга эшиттиради.

Исроилнинг Ғазо секторига 7 октябрдан бери уюштираётган ҳужумларида 11 мингдан ортиқ кишининг, жумладан, болалар ва аёлларнинг ҳалок бўлиши биринчи хоним Эмине Эрдоған ва бир қанча давлат раҳбарларининг хонимларини ҳаракатга келтирди. Эмине Эрдоған ташаббуси билан Биринчи хонимлар Истанбулда учрашиб, Ғазо бегуноҳларининг аянчли аҳволи ҳақида бутун дунёга хабар беришга қарор қилишди.

Ғазодаги бегуноҳ тинч аҳолининг ўлимини олдини олиш ва минтақада тинчлик ўрнатиш учун ҳар доим ёрдамга тайёр эканлигини ҳар нутқида таъкидлаган Эмине Эрдоған дунёнинг кўплаб мамлакатлари давлат ва ҳукумат раҳбарларининг турмуш ўртоқлари ва махсус вакиллари иштирокидаги йиғилишга мезбонлик қилади.

Биринчи хоним Эмине Эрдоғаннинг йиғилишдаги очилиш нутқидан сўнг, иштирок этаётган барча Биринчи хонимлар нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Бугун Туркия Республикаси Президент Администрацияси Долмабаҳче Идорасида ўтадиган йиғилишга Қатар, Малайзия ва Ўзбекистон каби дунёнинг кўплаб давлатларидан давлат ва ҳукумат раҳбарларининг турмуш ўртоқлари ва махсус вакиллари иштирок этади.

Йиғилишда Ғазолик бегуноҳларнинг чекаётган азобларига барҳам бериш ва инқирозни ҳал қилиш учун кучли бирдамлик намойиш этилади.

Эслатма: Биринчи хонимлар илк марта 2009 йилда Эмине Эрдоған мезбонлигида учрашишган эди.

Биринчи хоним Эмине Эрдоған турмуш ўртоғи Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған бош вазир бўлган 2009 йил 10 январ куни Истанбулда “Фаластинда тинчлик учун аёллар йиғилиши”га раҳбарлик қилган.

Минтақа давлатларидан кўплаб лидерларнинг рафиқалари иштирок этган йиғилиш, Исроилнинг Ғазога ҳужумлари кучайган ва икки ҳафта ичида тахминан 800 киши ҳаётдан кўз юмган бир пайтда ўтказилган эди. Йиғилишда биринчи хоним Эмине Эрдоған минбардан “Истанбул Ғазони қўллаб-қувватлаш чақириғи” матнини ўқиб берган ва матн Биринчи хонимлар томонидан бир овоздан қабул қилинган эди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация