Мақола

1 138 25/05/2023

Ленинград вилоятида кислород портлаши оқибатида уч нафар тожикистонлик муҳожир ҳалок бўлди.

2023 йил 23 май куни соат 15:30 атрофида Ленинград вилояти Всеволожск туманидаги Соржа-Старая саноат зонасида портлаш содир бўлди. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко ўзининг Телеграм-каналида фавқулодда ҳодиса жойидан олинган видеони эълон қилиб уч киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган.

“ДИДАЛ СК” МЧЖ корхонасида пайвандлаш ишларини бажаришда ишлаб чиқариш технологияси ва хавфсизлик техникаси қоидалари бузилганлиги сабабли таъмирланаётган денгиз понтонининг конструкцияларида ёрилиш содир бўлган. Уч киши воқеа жойида ҳалок бўлган, икки жабрланувчига Всеволожск касалхонасида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, — деб ёзган Дрозденко.

“Дидал СК” компанияси қазиш ишлари билан шуғулланади ва Всеволожск яқинидаги участкадан  понтонларни таъмирлаш ишлари учун фойдаланади.

Маҳаллий 47news.ru портали 24 май куни ўз манбаларига таяниб, Всеволожск вилоятида кислород баллони портлаши оқибатида ҳалок бўлганларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари эканлигини маълум қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳодиса натижасида 37 ёшли Россия фуқароси Бахтиёр Назаралиев ва Тожикистон фуқароси 50 ёшли Абдулло Чориев ҳалок бўлган. Учинчи қурбоннинг жасади ҳали олиб чиқилмаган. Унинг шахси ҳали аниқ эмас.

Назаралиев Тожикистон жанубидаги Пянж вилоятида туғилган, бироқ ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Санкт-Петербургда яшаган. У пайвандчи, ҳаммол бўлиб ишлаган.

Ҳамюрти Чориев ҳам пайвандчилик билан кун кечирган. Шунингдек, 51 ёшли Эрмат Йўлдошев оғир аҳволда шифохонага етказилган. Касалхонага ётқизилган яна бир жабрланувчининг исми аниқланмоқда.

Ҳар йили Россияда 1000 га яқин тожик муҳожири турли сабабларга кўра ҳалок бўлади. Россиядаги тожик муҳожирларининг ўлимига иш ва яшаш жойидаги бахтсиз ҳодисалар, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари ва касалликлар асосий сабаб бўлмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация