Мақола

737 28/01/2023

26 январдан Фарғонадан Қирғизистонга пандемия сабаб тўхтаб қолган микроавтобус қатнови қайта тикланди. Фарғона-Қувасой-Қизил-қия йўналиши умумий масофаси 39,5 километрни ташкил этиб, йўлкира нархи 12 минг сўм этиб белгиланди.

26 январдан Фарғона-Қувасой-Қизил-қия халқаро йўналишида микроавтобус қатнови қайта тикланди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Қирғизистон томонидан Қизил-қия йўловчи ташиш компанияси, Ўзбекистон томонидан эса Daewoo Trans Servis МЧЖ хизмат кўрсатувчи йўналиш умумий масофаси 39,5 километрни ташкил этиб, йўлкира нархи 12 минг сўм этиб белгиланди.

Микроавтобуслар Қизил-қия ва Фарғонадан тонгги соат 7:20 да ҳаракат бошлаши назарда тутилган. Келгусида аҳоли талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда қатновларни кўпайтириш режалаштирилмоқда.

2020 йилгача мавжуд бўлган мазкур қатнов коронавирус пандемияси даври чекловларида тўхтаб қолган эди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация