Maqola

780 15/08/2022

Читать на русском языке

Фарғона – Самарқанд автобус йўналиши масофаси 618 км бўлиб, мазкур масофани босиб ўтиш учун 12 соат 50 дақиқа вақт сарфланади.

12 август куни Фарғона автошоҳбекатидан Uzautotrans service корхонасига тегишли Yutong русумли автобус Фарғона – Самарқанд йўналишида тажриба тариқасида илк техник қатновни амалга ошириш учун йўлга чиқди.

Транспорт вазирлиги Фарғона вилояти транспорт бошқармаси мутасаддилари ҳамда бир гуруҳ вилоят фаоллари ва нуронийлар ушбу қатнов илк йўловчилари сифатида манзилга етказилади.

Фарғона – Самарқанд йўналишида илк техник қатнов Тожикистоннинг Сўғд вилояти Хўжанд шаҳри орқали транзит амалга оширилмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya