Мақола

782 21/05/2022

Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) томонидан эълон қилинган статистик маълумотларга кўра Россияда 2022 йилнинг биринчи кварталида 3 880 679 киши чегарадан бошқа давлатларга ўтишган.

РФ дан Арманистонга ўтганлар сони 134 129 нафар бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уч баробар кўп (44 586).

Озарбайжонга ўтганлар 56 475( ўтган йилнинг 1 кварталида – 20 378), Ўзбекистонга – 53084 ( 2021 йил 1

кварталида – 15 206), Тожикистонга – 40 054 ( ўтган йилнинг 1 кварталида -8 857) кишини ташкил этди.

Шунингдек, Россиядан Қозоғистонга кетганлар сони қарийб икки баравар кўпайди – ўтган йилги 122 330 кишига нисбатан жорий йилда 204947 нафар.

РФ дан Украинага жорий йилнинг 1 кварталида 328 435 киши ўтган. Бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичларидан фарқ қилади (316 286). Қисман тан олинган Абхазияга ўтганлар 744 548 (ўтган йилги кўрсаткич – 789 330) нафар.

2022 йилнинг 1 кварталида Европадаги аксарият мамлакатларда коронавирус сабабли чекловлар мавжуд бўлиб, у ерга фақатгина расмий тасдиқланган мақсадлар билан кириш мумкин бўлган. Осиё мамлакатларида ҳам чекловлар амал қилган: масалан Қозоғистон Россия билан чегарадаги чекловларни фақатгина 11 апрель куни бекор қилди.

Март ойи бошида Грузия Иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Леван Давиташвили Украинада ҳарбий операция бошланганидан кейин Россиядан Грузияга 20-25 минг киши келгани ҳақида хабар берган эди. Дунёдаги виза қоидалари, ёпиқ ҳаво ҳудуди ва коронавирус чекловларини ҳисобга олган ҳолда бу – россияликлар учун асосий йўналишлардан бири эди.

Мазкур кўрсаткич 1 квартал якунида янаям ўсди.

Жумладан Россиядан Грузияга 38281 киши кетган, бу ўтган йилнинг биринчи квартали кўрсаткичига нисбатан беш баробар кўп (8504).

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация