Мақола

947 10/11/2022

Ваколатхонанинг асосий вазифаси Тожикистон меҳнат мигрантларига Москва ва Москва вилоятида иш топишга ёрдам беришдан иборат.

Душанбеда Москванинг “Сахарово” Кўптармоқли миграция марказининг  ваколатхонаси очилди. Миграция маркази Москва ва минтақадаги меҳнат мигрантлари билан иш берувчилар ўртасида ўзаро алоқаларни ўрнатишга ёрдам беради. У барча зарур  текширувларни амалга оширади – рус тилини билишни баҳолашдан тортиб, Россияда ишлаш учун рухсатномани расмийлаштиришгача.

Миграция маркази ваколатхонаси бўш иш ўринлари ва ариза берувчилар бўйича маълумотлар базасини юритади, онлайн суҳбатларни ташкил қилади ва ходимларнинг касбий ваколатларини баҳолайди.

Тожикистон фуқаролари патент олиш учун олдиндан ариза топширишлари, чипталар харид қилишлари ва миграция картасини тўлдиришда ёрдам олишлари ҳамда Сахарово миграция марказига масофадан туриб ёзилишлари мумкин бўлади.

Марказ раҳбари Сергей Балдиннинг таъкидлашича, ваколатхона патент бериш мумкин бўлган ягона жой – Москва маркази билан бевосита боғланади.

“Бу ерда Тожикистон фуқароларидан ташқари, тожикистонлик ҳамкасбларга умумий ёрдам кўрсатиш, кузатиб бориш ва қўллаб-қувватлаш билан бевосита Сахароводан келган ходимлар ҳам шуғулланади”,- дея қўшимча қилди у.
Ваколатхонанинг очилиши Россия Федерацияси ва Тожикистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянингг 18-йиғилиши доирасида бўлиб ўтди. Республика Москва бундай ҳамкорликни бошлаган иккинчи давлат бўлди. 2021 йилда Ўзбекистонда миграция марказинингг филиали очилган эди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация