404 02/09/2022

Шоҳруҳбек Олимнинг оёқ кийим тозаловчилари ҳақидаги постини ўқиб, Истанбулда бўлган бир воқеа эсимга тушиб кетди.

Бир куни Ункапани томонларда юрсам, олдимдан оёқ кийим тозалайдиган йигит лаш-лушларини кўтариб ўтиб қолди. Айни менинг олдимга келганида чўткаси сирғалиб, ерга тушди.

“Аби, чўткангиз тушиб кетди”, – дедим. У ортга қайтиб, чўткасини ердан олди ва миннатдорчилик сифатида оёқ кийимимни тозалаб бермоқчилигини айтди. Мен эса раҳмат айтиб, керакмаслигини билдирдим.

Йигит қатъий туриб тозалаб бераман, пулинг керакмас, деяверди. Мен ҳам рози бўлавермагач, қўполлашиб, дўқ уришни бошлади.

Қарасам, вазият жиддийлашяпти. Секингина гапига ҳам эътибор бермай, жўнаб юбордим. Билиб бўладими, атрофда ҳамтовоқлари бўлсаю, мени олакалтак қилиб ташласа-чи. Тиланчилик қилувчи турк яқинда ўзбекистонлик йигитни битта гапи учун пичоқлаб ўлдиргани эсимда.

Йўлда воқеани таҳлил қиларканман, аслида чўтка бехосдан эмас, атай тушириб юборилган бўлса керак, деган фикрга келдим. Чунки у лаш-лушлар устига шунчалик омонат қўйилган эдики, истаган вақтда бир туртки билан тушириб юбориш мумкин эди.

Агар мен рози бўлганимда, барибир қўлига бир-икки лира берардим, кам бўлса, қўш дермиди. Жанжал чиқадиган бўлса, янаям кўпроққа тушириши мумкин эди.

⚠️ Хуллас, чет элга борсангиз, бегоналарга яхшилик қилишдан ҳам тийилинг, ҳам турли кўнгилсизликлардан эҳтиёт бўлинг.

Санжар САИД

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация