Энди Самарқанд ва Олма-Ота ўртасида ҳаво орқали борди-келди яна кучаяди. Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостер авиакомпанияси Олма-Ота — Самарқанд йўналишидаги рейсларни тикламоқда.
Олма-Ота — Самарқанд — Олма-Ота йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейси 2023 йил 18 мартга белгиланган. Рейслар Airbus А320 самолётларида ҳафтасига икки марта — чоршанба ва шанба кунлари учиши режалаштирилган.
FlyArystan — Қозоғистоннинг арзон авиаташувларни амалга оширувчи компанияси бўлиб, штаб-квартираси Олма-Отада жойлашган. Компания Қозоғистондаги энг йирик Air Astana.авиакомпанияси негизида ташкил этилган, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.