Мақола

536 07/09/2022

FlyNas Саудия Арабистонида жойлашган арзон авиаташувчи компания ҳисобланади. У ҳафтасига икки марта Тошкент-Жидда йўналишида янги авиақатновларни бошлайди.

FlyNas лоукостер авиакомпанияси 15 сентябрдан Жидда ва Тошкент ўртасида мунтазам рейсларни йўлга қўяди, деб хабар беради Podrobno.uz.

Парвозлар ҳафтасига икки марта – душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади. Авиакомпаниянинг таъкидлашича, мамлакатлар ўртасидаги

янги тўғридан тўғри рейслар Ҳаж ва Умра зиёратларига борадиган зиёратчилар, тадбиркорлар ва сайёҳларни ташиш имкониятларини кенгайтиради. Парвозлар Airbus 320 самолётларида амалга оширилади.

FlyNas (собиқ Nas Air) – Саудия Арабистонида жойлашган арзон авиаташувчи ҳисобланади. У Қирол Холид халқаро аэропортида жойлашган. FlyNas авиакомпанияси World Travel Awards маълумотларига кўра кетма-кет беш йил давомида, Skytrax рейтингига кўра эса уч йил Яқин Шарқдаги етакчи арзон авиакомпания деб топилган.

Ҳозирда компания парки 38 та самолётдан иборат бўлиб, жорий йилнинг биринчи ярмида 70 та ички ва халқаро йўналишларда 4 миллион нафарга яқин йўловчи ташиди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация