Айни пайтда ФМХ ва ИИВ янги иш тартиби бўйича музокаралар олиб бормоқда
Жорий йилнинг 5 апрель куни Россия Президенти В.В.Путиннинг фармонига кўра, РФ Федерал Миграция Хизмати Ички ишлар вазирлиги таркибига ўтказилди.
Маълумки, ФМХ 2012 йилга қадар ушбу орган таркибида бўлганди. Кейинги пайтлар нолегал миграцияга қарши кураш борасида миграция хизмати анча танқидларга учраганди. Ташкилотнинг полиция таркибига бириктирилиши миграция хизмати самарадорлигини ошириш билан бирга, бюджетнинг миллиард пулини иқтисод қилади.
Мазкур ислоҳот ишчи мигрантларга тўғридан-тўғри таъсир қилмайди. ФМХ бўлимлари аввалгидек ўз фаолиятини давом эттиради. Ижро ҳокимиятидаги ушбу ислоҳот мамлакатдаги хавфсизлик ҳолати миграция оқими билан узвий боғлиқлигини теран англаган ҳолда, ҳукумат ушбу долзарб масала назоратини қонунбузарлар билан курашда катта ресурсларга эга полиция тасарруфига ўтказганини кўрсатади.
Россия Федерацияси ИИВ ФМХ ишини ўз зиммасига олганидан буён бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Тез орада чет эллик ишчилар ҳақида ИИВ бўлимларига хабар бериш талаб этилади. Айнан шу ерда ички ва хорижга чиқувчи паспортлар расмийлаштирилади. Полиция миграция қоидаларини назорат қилишни бошлайди.
Экспертларнинг сўзларига кўра, ўзгаришлар ходимлардан кўра, биринчи навбатда ташкилотларга ўз таъсирини ўтказади, улар учун вазият бироз мураккаблашади. Полиция текширувлари учун йўл очувчи рўйхат кенгайиши баробарида полиция ҳамкорлигида ишловчи ташкилотлар билан алоқалар янада ортади. Ҳам солиқ, ҳам ишчилар жиҳатидан қизиқиш орттиргани боис, улар иштирок этиши ва жам бўлиши мумкин.
Эндиликда ФМХ номи Россия Ички ишлар вазирлигининг миграция масалалари бўйича бош бошқармаси деб юритилмоқда ва айни пайтда ФМХ билан ИИВ янги иш тартиби борасида музокаралар олиб бормоқда.
ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқармасининг раҳбари этиб муқаддам РФ ФМХ Москва шаҳри бошқармасининг раҳбари лавозимида ишлаган Ольга Кириллова тайинланди. Номзодни Россия Ташқи ишлар вазири Владимир Колокольцевнинг шахсан ўзи танлади ва шахсий таркибга янги раҳбарни таништирув чоғида тайинлов сабабини унга нисбатан бирор марта ҳам танқидий фикр келиб тушмагани билан изоҳлади. Шунингдек, Ольга Кириллова энг машаққатли меҳнат талаб этиладиган ҳудудни бошқарганига қарамай, барча ишларни масъулият ва профессионал тарзда бажарганини эътироф этди.
Тез орада Кремль сайтида собиқ ФМХнинг 30 % ходимлари қисқартирилиши борасидаги фармон эълон қилинди. 2015 йил ҳисобига кўра, ФМХ да 36 минг нафар ходим фаолият юритган бўлса, бундан 30 % и 10 минг 800 нафар ходимга штат қисқартилади, демакдир.
29 апрель куни эса РФ Федерал миграция хизмати РФ ИИВ таркибига киритилгани муносабати билан ФМХ расмий сайти ва ундаги баъзи онлайн хизматлар бошқа манзилга кўчирилди.
“УНП” Миграция хизмати 1 июнга қадар ҳаммаси олдингидек қолиши ҳақида хабар берди. Ташкилотлар чет элликларни қабул қилганликлари тўғрисидаги хужжатларни ФМХ бўлимларига топширадилар. Хизмат текширувлар ўтказишни давом эттиради.
Раҳбарият 1 июнга қадар ишларни якунлашса ва муддат ўзгарса, ўқувчиларимизни хабардор қиламиз.