Мақола

1 348 30/09/2022

«Uzbekistan Airways» АЖ матбуот хизмати фойдаланилмаган чипталар учун пулни қайтиб олиш ҳақида расмий тушунтириш берди.

Бугунги кунда авиакомпания йўловчилари фойдаланилмаган авиачипта учун пул маблағини қайтаришни чипта сотиб олинган жойда – авиакомпаниянинг расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг чет элдаги ваколатхоналарида расмийлаштиришлари мумкин.

Авиакомпаниянинг расмий сайтида чипта пулини қайтариб беришни расмийлаштиришда йўловчининг шахсий маълумотлари, хизмат кўрсатувчи банк тўғрисидаги маълумотлар ва авиачипта маълумотлдарини киритиш талаб этилади. Фойдаланилмаган авиачипта учун пулни қайтариб бериш шакли Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб бораётган банкларнинг талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ушбу маълумотларни киритмасдан, пулни қайтариш бўйича авиакомпаниянинг молиявий кўрсатмаси берилмайди.

Айни пайтда авиакомпанияда бу борадаги барча жараёнларни соддалаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Тез орада авиакомпания сайтида фойдаланилмаган ёки қисман фойдаланилган авиачипталар учун пул маблағини қайтаришнинг соддалаштирилган функциясидан фойдаланиш йўлга қўйилади.

Банк тўлов тизимлари томонидан дастурий таъминотнинг такомиллаштирилиши авиакомпаниянинг расмий сайтида авиачиптани қайтариш шаклини тўлдиришни сезиларли даражада соддалаштиради ва барча ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда, тўлов тизимларининг халқаро стандартларига мувофиқ узлуксиз ишлашини таъминлайди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация